Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Дзюдочиларимиз ЖЧнинг жамовий баҳсларида 5-ўринни эгаллашди

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида 28–жаҳон чемпионати баҳслари ниҳоясига етди.

Дунёнинг 123 давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мусобақада Ватанимиз шарафини 9 нафар полвонимиз булар, Диёрбек Уразбоев ( 60 кг), Ришод Собиров (-66 кг), Мирзоҳид Фармонов (- 66 кг), Мирали Шарипов (-73 кг), Наврўз Жўрақобилов (- 73 кг), Яҳё Имомов (- 81 кг), Эркин Дониёров (- 90 кг), Соиб Қурбонов (-100 кг) ва Рамзиддин Саидов (- 100 кг) ҳимоя қилдилар.

Қизғин кечган беллашувлар якунларига кўра терма жамоамиз аъзоларидан энг юқори натижага (5-ўрин) Соиб Қурбонов сазовор бўлди.

Дзюдо мухлисларига яхши маълумки авваллари жамоавий ҳисобдаги жаҳон чемпионати беллашувлари алоҳида ўтказилиб келинар эди. Рио-де-Жанейрода ўтказилган жаҳон чемпионатида бу анъанага чек қўйилди ва шахсий ҳисобдаги мусобақалар билан бирга, жамоавий беллашувлар ҳам ўтказилди.

Жамоавий беллашувларда дунёнинг 16 та энг кучли терма жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди. Андрей Штурбабин бошчилигидаги терма жамоамиз дастлаб Украина, сўнгра эса дзюдо ватани вакиллари японияликларни бир хил 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалда Грузия термасига имкониятни бой берди.

Агарда вакилларимиз ўтиш мусобақасида Германия терма жамоаси устидан ғалаба қозонганларида жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирланишар эди. Бироқ, афсуски, муросасиз кечган беллашувларда германиялик дзюдо усталари 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар ва Ўзбекистон терма жамоаси якунда 5-ўринни эгаллади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:13, 02.09.2013.
Ўқилди: 4526 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.