Каталониянинг «Барселона» клуби «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Barca Universal нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Италияда Бастони «Интер» либосидаги сўнгги ўйинларини ўтказаётгани ҳақидаги қарашлар кучаймоқда. 27 ёшли футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказди ва Европанинг энг ишончли ҳамда универсал марказий ҳимоячиларидан бири сифатида ўзини кўрсатди.
Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар»нинг қизиқиши шунчаки кузатувдан амалий ҳаракатларга ўтган ва футболчи бўйича алоқалар фаоллашган. Жорий мавсумда Бастони «нерадзуррилар» сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида 9 та сариқ карточка бор.













