Сўнгги ҳафталарда матбуотда ҳужумчи Жоао Педронинг «Барселона»га ўтиши борасида хабарлар фаол тарқалаётган эди. Бироқ «Челси» бразилиялик футболчини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи.
The Athletic нашрининг хабарига кўра, «Челси» Педрони сотишни режалаштирмаяпти ва клуб ўйинчи бўйича тушадиган ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмайди.
Жоао Педро ўтган ёзда «Брайтон»дан «Челси»га ўтган эди. Ўшандан бери ҳужумчи 51 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 23 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди. 24 ёшли футболчининг «аристократлар» билан амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.













