Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ҳалоков профессионал боксдаги 3-жангини ҳиндистонлик жангчига қарши ўтказади

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена”да Олимпиада чемпионлари ва жаҳон юлдузлари иштирокида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. 29-май куни бўлиб ўтадиган мусобақада Париж Олимпиадаси ғолиби, Жаҳон ва Осиё чемпиони Абдумалик Ҳалоков ҳиндистонлик Аниш Кумарга қарши рингга кўтарилади.

Аввалроқ, Ҳалоков танзаниялик Рамадан Иддига қарши баҳс олиб бориши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Бу ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси учун проф рингдаги учинчи жанг бўлади. У аввалги икки рақибини ҳам мағлубиятга учратган. Ҳинд боксчиси эса 5 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 1 та дуранг натижа қайд этган. Ғалабаларининг барида рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган. Ўзи эса икки бор нокаутга учраган.

Маълумот учун, турнирнинг марказий жанги супер енгил вазн тоифасида INF ва WBA йўналишлари бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев иштирокида кечади. У венесуэлалик Ҳегли Москедага (27-1) қарши рингга кўтарилади.

Яна бир муҳим жанг икки карра Олимпия чемпиони, кубалик Робейси Рамирес (17-3) ҳамда тожикистонлик маҳоратли боксчи Асрор Воҳидов (13-1) ўртасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпиони Лазизбек Муллажонов (7-0) WBC Eurasia  чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Яна бир Олимпиада чемпиони Абдумалик Ҳалоков (2-0) иштирокидаги беллашув ҳам кечанинг энг кутилган жангларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Шу билан бирга, ярим оғир вазнда мағлубиятсиз серия қайд этаётган россиялик Али Исмаилов (13-0) ҳам WBC Eurasia камари учун баҳс олиб боради.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 19:19, 14.05.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3660]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3158]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2699]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2606]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2312]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2174]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1853]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1766]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1713]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1699]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик