Хаби Алонсо «Челси»нинг навбатдаги мураббийига айланиши мумкин. Лондон клуби ва испаниялик мутахассис ўртасида музокаралар давом этмоқда, бироқ «Реал»даги тартибсизликлардан чарчаган Алонсо аниқ кафолатлар талаб қилмоқда.
The Times нашрининг хабарига кўра, Алонсо «Челси» билан иш шароитларини аниқ келишиб олмоқчи. Клуб аввал ҳам бир неча бор мураббийларга узоқ муддатли лойиҳа ваъда қилиб, тез орада ҳамкорликни тўхтатган ва уларни ишдан бўшатган. Алонсо «Стэмфорд Бридж»да худди шундай вазиятга дуч келишни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 16 май, шанба куни «Челси» Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади. Премьер-лига турнир жадвалида эса лондонликлар ҳозирда тўққизинчи ўринда бормоқда.













