Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Эроннинг Португалиядаги элчиси: «ФИФАнинг Россияга нисбатан ҳаракатлари мен учун тушунарсиз»

Баҳо:
+ | -

Эроннинг Португалиядаги элчиси Мажид Тафреши Жаҳон чемпионатининг сиёсийлаштирилишига қарши чиқди. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Паоло Дзамполли ЖЧ-2026да Эрон терма жамоасини Италия билан алмаштириш таклифини илгари сурган эди.

— Сўнгги ҳафталарда Эроннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки борасида шубҳалар пайдо бўлди ва ҳатто ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан рад этилган бўлса-да, Италия Эрон ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида тахминлар илгари сурилди. Бундай сценарий амалга ошишидан ҳали ҳам хавотирдамисиз?

— Бу футболни сиёсийлаштиришнинг энг шафқатсиз усули бўларди ва ўшанда футбол ўзига бўлган барча ишончни йўқотарди. Бундай қилиш мумкин эмас. Мен ҳатто ФИФАнинг Россияга нисбатан ҳаракатларини ҳам тушунарсиз деб ҳисоблайман.

Биз футбол дунёсини ўзгартиришимиз керак, чунки спорт ва сиёсат — бутунлай бошқа-бошқа соҳалар. Биз одамларнинг бирга бўлиш истагини қўллаб-қувватлашимиз, инсонларни бирлаштира оладиган ҳар қандай кучдан фойдаланишимиз ва уни ҳаётга татбиқ этишимиз лозим. Биз бунинг учун курашишимиз керак ва футбол бу борада яхши салоҳиятга эга, — деди Тафреши.

Киритилди: 19:30, 14.05.2026.
Ўқилди: 295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик