Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Озарбайжон чемпионига айланган Умарали Раҳмоналиев қандай ўсишга эришган эди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умарали Раҳмоналиев Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клуби сафида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Қувонарлиси, бугун чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган футболчи айнан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларида порлаб, катта футбол сари дадил қадам ташлаган истеъдодлардан биридир.

Умарали Раҳмоналиев 2003 йил 18 август куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида бошлаган футболчи 2019 йилда Про лига мусобақаларида «Бунёдкор-2» жамоаси сафида майдонга тушиб, ўзининг юқори салоҳияти билан мутахассислар эътиборини торта бошлади.

2020 йилда PFL томонидан ташкил этилган U18 Ўзбекистон чемпионатида «Бунёдкор U18» шарафини ҳимоя қилган Умарали мусобақа давомида ўзининг иқтидорини намоён этди. Айнан Лига мусобақаларидаги ишончли ва ёрқин ўйинлари орқали у 2021 йилдан бошлаб «Бунёдкор» ўринбосарлар таркибига жалб қилинди.

«Бунёдкор» академияси ва ўринбосарлар сафида ўзини кўрсатган футболчиларга асосий жамоа эшиклари доимо очиқ бўлганидек, Умарали Раҳмоналиев ҳам қисқа вақт ичида асосий таркибга етиб борди.

2021 йил 13 август куни Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Металлург» учрашувида бош мураббий Шуҳрат Мақсудов 88-дақиқада ёш футболчини майдонга туширди. Шу тариқа Умарали Раҳмоналиев Ўзбекистон Суперлигасидаги дебютини нишонлади. Футболчи мавсум якунига қадар яна бир нечта учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди.

2022 йил эса Умарали учун ҳақиқий юксалиш мавсуми бўлди. У «Бунёдкор»нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб, Суперлигада 21 учрашувда майдонга тушди ҳамда 6 та гол урди. Унинг Лига мусобақаларидаги ишончли ўйинлари футболчини легионерлик фаолияти сари етаклади.

2023 йилдан бошлаб Умарали Россиянинг «Рубин» клубида фаолият олиб борди. 2025 йил мавсуми якунида эса футболчи Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубига ижарага ўтди. Жорий мавсумда у Озарбайжон Премьер-лигасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифига айланди ва жамоаси билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Умарали Раҳмоналиевни ушбу йирик муваффақият билан самимий табриклайди. Лига мусобақаларида порлаб, бугун халқаро майдонда ҳам ўзини намоён этаётган футболчилар сафида Умаралининг борлиги Лига учун алоҳида фахр ҳисобланади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:34, 14.05.2026.
Ўқилди: 415 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик