Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Футзал. Ўзбекистон кубоги ярим финал иштирокчилари маълум

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида икки кун мобайнида Ўзбекистон кубоги-2026 мусобақасининг чорак финал учрашувлари ўтказилди ва ярим финалда куч синашувчи жуфтликлар номи аниқланди.

Баҳсларнинг иккинчи куни чорак финал баҳсларини СҚБ ҳамда “”Оил Стар” жамоалари бошлаб беришди. Тўрнинг чап қисмидан финалга чиқишга асосий даъвогар саналган мазкур жамоалар қарама қаршилиги пойтахт банкчиларининг устунлиги остида ўтди ва улар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Иккинчи чорак финалда эса “Локомотив” ҳамда “Насаф” жамоалари куч синашди. Мазкур рақобатда ярим финал баҳсларини қабул қилувчи Қарши шаҳри жамоаси ортиқча қийинчиликсиз зафар қучди.

Шундай қилиб, 18-19 май саналарида Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида ўтувчи ярим финал баҳсларида мухлислар “Максам-Чирчиқ” – СҚБ, “БМБ ПФC” – “Насаф” қарама қаршилигини кузатишади.

Манба: O‘zbekiston futzali
Киритилди: 22:56, 14.05.2026.
Ўқилди: 250 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик