Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«ПСЖ» Альварес учун катта миқдордаги маблағ ва икки футболчисини таклиф қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» клуби Мадриднинг «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Турли манбалар хабарига кўра, парижликлар форвард учун 150 миллион еврогача тўлашга тайёр.

Diario AS нашрининг маълумотига кўра, Франция гранди келишувга нафақат катта миқдордаги пул маблағини, балки ўз футболчиларидан кимнидир ҳам қўшиши мумкин — асосий номзодлар сифатида Ли Кан Ин ва Гонсалу Рамуш кўрилмоқда.

Хулиан Альваресга шунингдек, «Барселона» ва «Арсенал» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали 26 ёшли футболчининг нархини 90 миллион еврога баҳолаган. Ли Кан Ин ва Рамушнинг баҳоси эса мос равишда 28 ва 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 09:59, 15.05.2026.
Ўқилди: 271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик