Кириш Регистрация

Роберт Левандовски «Барселона»даги келажаги бўйича якуний қарорни қачон эълон қилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски тез орада фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича бир қарорга келади. Журналист Карлос Монфорнинг хабар беришича, 37 ёшли польшалик тўпурар Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасидаги «Бетис»га қарши ўйингача ўз келажагини белгилаб олмоқчи.

17 май, якшанба куни бўлиб ўтадиган ушбу баҳс «кўк-анорранглилар»нинг жорий мавсумда ўз майдонидаги сўнгги учрашуви ҳисобланади. Айни дамда юлдузли ҳужумчининг агентлари Саудия Арабистонининг иккита клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирги вазият Левандовски фаолиятини катта эҳтимол билан Яқин Шарқда давом эттиришига ишора қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида ниҳоясига етади. Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Левандовскига Каталония гранди таклиф қилган янги шартнома шартлари маъқул келмаган. Бу ерда гап нафақат молиявий томонлар, балки спорт лойиҳаси ҳақида ҳам бормоқда — тажрибали ҳужумчи захира ўриндиғида қолиб кетишни истамаяпти.

Киритилди: 13:31, 15.05.2026.
Ўқилди: 941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик