Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Калафьори «Бёрнли» билан ўйин олдидан «Арсенал» машғулотларида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Риккардо Калафьори «Бёрнли»га қарши баҳс олдидан жамоа машғулотларида кўриниш берди. Ўтган турда италиялик футболчи жароҳат олиб, ўйинни охиригача етказа олмаган эди.

Ўша ўйиндан сўнг бош мураббий Микель Артета футболчи ниманидир ҳис қилганини тасдиқлаган, бироқ тикланиш муддатларини очиқламаган эди. Пайшанба куни Калафьори очиқ машғулотларда иштирок этгани маълум бўлди, бу эса унинг навбатдаги ўйинда майдонга тушиш имкониятларини оширади.

Машғулот жараёнида Вильям Салиба, Мартин Эдегор ва Букайо Сака иштирок этмади. Уларнинг ҳар учаласи алоҳида тикланиш машқларини бажаришди. «Бёрнли» билан ўйин 18 май куни бўлиб ўтади. Ҳозирда «Арсенал» чемпионатда «Манчестер Сити»дан 2 очко олдинда бўлган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 15:02, 15.05.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик