Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Эмери: «Уятли вазият»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери ярим ҳимоячи Харви Эллиоттнинг «Ливерпуль»дан ижарага олиниши билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб, футболчи учун мавсум амалда бой берилганини тан олди.

23 ёшли хавбек ўтган ёзда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун «Вилла»га ўтган эди, бироқ бутун мавсум давомида барча турнирларда бор-йўғи 9 та ўйинда иштирок этди. АПЛда у тўрт бор майдонга тушиб, умумий ҳисобда 109 дақиқа ҳаракат қилди. «The Mirror» нашрининг хабар беришича, ўнинчи ўйиндан сўнг Бирмингем клуби футболчини 40 миллион еврога сотиб олишга мажбур бўларди.

«Бу ушбу жараёнда иштирок этаётганларнинг барчаси учун уятли вазият. Мен ҳар куни Харви Эллиоттдан узр сўрашим кераклиги ҳақида ўйлайман», — деди Эмери.

«Ливерпуль» мураббийи Арне Слотнинг сўзларига кўра, ижара футболчи ва ҳар икки клуб кутган натижани бермади: «У кўпроқ ўйин вақтига эга бўлиш учун кетганди, лекин, афсуски, бу амалга ошмади. Бундай иқтидорли футболчи учун бу жуда ёқимсиз ҳолат».

Ярим ҳимоячининг «Ливерпуль» билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган, бироқ яқин ойларда клуб Эллиоттнинг тўлиқ трансфери вариантини кўриб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.

Киритилди: 15:14, 15.05.2026.
Ўқилди: 1076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [11888]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [7551]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4341]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4098]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3911]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [2959]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2517]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2466]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2323]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2251]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик