Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Моуриньо Арбелоани қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг «Бенфика» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» клубидаги вазият ҳақида гапириб, ички инқироз ва кучайиб бораётган босим остида қолган жамоа устози Альваро Арбелоани қўллаб-қувватлади.

«Бу менга оғриқ беради, чунки у менинг дўстим. Мен унинг мураббийи бўлган вақтимда у мен учун бор-будини берган футболчилардан бири эди. Бу алоқа абадий қолади», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Madrid Universal.

Моуринью топ-клубдаги мураббийлик фаолияти доимо улкан босим ва доимий танқидлар билан бирга кечишини таъкидлади.

«Мен мураббийликни бошлаган собиқ футболчиларим билан тез-тез ҳазиллашиб тураман: «Бир неча йил кутинг ва сочларингиз қанчалик оқаришини кўрасиз». Шундагина улар футболчи бўлиш мураббийликдан кўра анча осонроқ эканини тушунишади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа мавсум давомида «Реал» бошқарувини қўлга олган эди. Жамоа чемпионатни иккинчи ўринда якунламоқда, аввалроқ эса Чемпионлар лигасидаги иштирокини чорак финал босқичида тўхтатган эди. Шунингдек, «Реал» мамлакат Кубогининг 1/8 финалида мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган.

Киритилди: 15:40, 15.05.2026.
Ўқилди: 877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик