Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Челси» Меньянни кузатишда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг француз дарвозабони Майк Меньян ҳамон Лондоннинг «Челси» клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, дарвозабон «Милан» билан шартномасини 2031 йилгача узайтирганига қарамай, «Челси» унга бўлган қизиқишини йўқотмаган. Таъкидланишича, посбон фақат иккита муҳим шарт бажарилган тақдирдагина клубда қолишга тайёр: жамоанинг Чемпионлар лигасига йўл олиши ва Массимилиано Аллегрининг бош мураббий лавозимида қолиши.

Агар вазият ўзгарса, «Челси» шу ёзда Меньянни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Жорий мавсумда 30 ёшли Меньян барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол ўтказиб юборди ва 16 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 15:59, 15.05.2026.
Ўқилди: 204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик