Кириш Регистрация

УЕФА Латвия терма жамоасига техник мағлубият ёзди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати-2027 саралаши доирасида Беларусь билан ўйнашдан бош тортгани учун Латвия терма жамоасига техник мағлубият (0:3) ёзди.

Ушбу учрашув 15 май куни бўлиб ўтиши керак эди.

«Ўйин Латвия футбол федерациясининг қарорига кўра ўтказилмаган деб ҳисоблансин (шу сабабли жамоага 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёзилади). Чунки учрашувнинг бекор қилиниши учун айнан ушбу ташкилот жавобгардир», — дейилади УЕФА чиқарган расмий баёнотда.

Маълумот учун, B3 гуруҳида 1-турдан сўнг Беларусь ва Словакия терма жамоалари 3 тадан очко билан мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди. Сан-Марино ва Латвия ҳисобида эса ҳозирча очко мавжуд эмас.

Киритилди: 17:53, 15.05.2026.
Ўқилди: 954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик