Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Каспаров: “Синдаровни буюк келажак кутмоқда»

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича 13-Жаҳон чемпиони Гарри Каспаров 2026 йилги FIDE Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаровнинг мусобақадаги иштироки ҳақида фикр билдириб, унинг тезлиги, аниқлиги ва ўйин услубини юқори баҳолади.

“Кипрда Синдаров яхши ва тезкор ўйиннинг ажойиб уйғунлигини намойиш этди. Бу вақтни тежаш ва жуда юқори сифатли юришларни топиш ўртасидаги мувозанатдир. У ғалабага мутлақо ҳақли эди”, дейди Каспаров.

У ўзбекистонлик гроссмейстерни 10-Жаҳон чемпиони Борис Спасскийга қиёслади:

“Агар ўхшатиш керак бўлса, эҳтимол Борис Спасскийни айтган бўлардим. Жуда кўп қиррали услуб. Спасский ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталарида айнан шундай ўйнаган: тез, доналар учун тўғри катакларни интуитив равишда топа олар эди. Шу билан бирга, Синдаровнинг ўйинида динамика ҳам бор.

Каспаров Синдаров келажакда буюк шахматчига айланиши мумкинлигини таъкидлади.

“Синдаров худди шундай энергия, босим ва аниқлик билан ўйнашда давом этса, уни буюк келажак кутмоқда”, дейди 13-Жаҳон чемпиони.

Маълумот учун, 2025 йил февралда вафот этган Борис Спасский тарихдаги 10-Жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 1969 йилдан 1972 йилга қадар шахмат тожини ўзида сақлаб турган ва америкалик Бобби Фишерга имкониятни бой берган.

Жавоҳир Синдаров Руминия мезбонлик қилаётган ва Grand Chess Tour мусобақаси таркибига кирувчи Super Chess Classic турнирининг очилиш маросимида Гарри Каспаров билан учрашган эди.

Аввалроқ Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши Жаҳон тожи учун бўлажак баҳсдаги имкониятларини таҳлил қилиб, ўзаро қарама-қаршиликда ўзбекистонлик шахматчини фаворит деб ҳисоблашини айтиб ўтган эди:

“Чемпион 19 ёшда, рақиб эса 20 ёшда, лекин мен барчага ҳурмат сақлаган ҳолда айтмоқчиманки, ҳозирда шахматдаги энг кучли ўйинчи 35 ёшда. Мен Синдаровнинг Магнус билан тўқнаш келишини кўришни истардим. Агар Синдаров Гукешни мағлуб этса, Магнус Жаҳон тожи учун курашга яна қайтиши мумкин”.

Гарри Каспаров шахмат оламидаги энг буюк шахматчилардан бири бўлиб, 1985 йилдан 2000 йилга қадар Жаҳон шахмат тожини ўзида сақлаб турган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:53, 15.05.2026.
Ўқилди: 392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3337]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2185]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1896]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1884]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1817]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1717]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1707]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1598]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1543]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1423]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик