Кириш Регистрация

Павар «Интер»га қайтади, аммо...

Баҳо:
+ | -

Марказий ҳимоячи Бенжамен Павар «Марсель»дан «Интер»га қайтади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 30 ёшли француз ижара муддати якунланганидан кейин «Марсель»да қолмайди. Футболчи «Интер» ихтиёрига қайтади, бироқ у бош мураббий Кристиан Кивунинг режаларига кирмайди (бу ҳақда аввалроқ ҳам хабар берилган эди). Таъкидланишича, Милан клуби шу ёзда ҳимоячини сотиб юбориш устида иш олиб боради.

Жорий мавсумда Павар «Марсель» сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Паварнинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчини 15 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 12:38, 16.05.2026.
Ўқилди: 1122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик