Кириш Регистрация

Арбелоа: «Мбаппе билан гаплашиб олдик»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан суҳбатлашганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуот анжуманида Арбелоа ва Мбаппе бир-бирларининг шаънига кескин баёнотлар беришган эди.

«Мен ундан хотиржам бўлишни сўрадим ва бу масалани ўзим ҳал қилишимни айтдим. У айтган барча гапларни муҳокама қилиб олдик, шунинг учун мен бу вазиятга хотиржам қараяпман. Футболчилар майдонга тушмаган вақтларида ўзларини қандай ҳис қилишларини тушунаман. Килиан олдинги ўйиндан норози эди. Мен учун бу вазият ОАВда тасвирланганидан кўра анча оддийроқ. Мбаппе билан муносабатларимиз ўзгаргани йўқ», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе сўнгги «эль-класико»ни ўтказиб юборган эди. Ваҳоланки, французнинг сўзларига кўра, у ўйинга тайёр бўлган. Ушбу мавсумда 27 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:35, 16.05.2026.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик