Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Навбаҳор» «Аякс» футбол академияси билан ҳамкорлик борасида келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғи асосида, «Навбаҳор» футбол академияси Нидерландиянинг дунёга машҳур «Аякс» футбол академияси билан ҳамкорлик борасида муҳим келишувга эришди.

Нидерландиялик футбол мутахассислари бугун вилоятимизга етиб келишди.

Улар Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов билан музокаранинг сўнгги босқичини якунлаб, томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди.

Ҳамкорлик меморандумига кўра, «Аякс» академиясининг тажрибали мураббий, скаут ва методистлари академияда фаолият юритишади. Тез орада ёшларни саралаш ва академияга қабул қилиш (селекция) бошланади. Мутахассислар академия тарбияланувчиларини юқори даражадаги футболчи бўлиб етишиб чиқишларига хизмат қилишади.

Шу билан биргаликда, келишувга кўра, «Аякс» жамоасининг йиғинларига ҳар йили 16 нафардан «Навбаҳор» академияси тарбияланувчилари кўрикка жалб этилиб, мутахассислар томонидан сараланган иқтидорли футболчилар Европанинг кўплаб жамоаларига тавсия этилади.

Ундан ташқари, Европа майдонларида бўладиган, кўплаб скаутлар иштирок этадиган U-17 мусобақаларида академиямиз жамоаси мунтазам иштирок этиши белгиланган.

Ушбу ҳамкорлик Марказий Осиёда нуфузи ва даражаси энг юқори ҳамкорлик сифатида аҳамиятлидир. Бугунги тарихий келишув вилоятимиз футболининг халқаро тажриба асосида ривожланиши, ёш истеъдодларни кашф этиш ва профессионал футболчиларни тайёрлашда янги босқични бошлаб беради деб умид қиламиз.

Кўрик куни ва тартиби борасида расмий саҳифамиз орқали маълумот берамиз.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: @fcnavbahor
Киритилди: 05:35, 17.05.2026.
Ўқилди: 278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик