Кириш Регистрация

«Бавария» бош директори Олисенинг келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош директори лавозимида фаолият юритаётган Ян-Кристиан Дризен Майкл Олисенинг клубдаги келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Француз вингери Мюнхен жамоаси сафида барча турнирларда 51 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 30 та голли узатма билан даҳшатли мавсумни ўтказди.

«Олисе ҳали кўп йиллар давомида бизда ўйнайди. Унинг ўйинини шунчаки томоша қилиш — улкан завқ бағишлайди. У нафақат майдонда, балки кийиниш хонасида ҳам жуда муҳим фигурадир», — дея Дризеннинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Майкл Олисе 2024 йилнинг ёзида «Кристал Пэлас»дан кўчиб ўтиб, «Бавария» сафини тўлдирган эди. 24 ёшли футболчининг Бундеслига гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:13, 17.05.2026.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик