Кириш Регистрация

«Ливерпуль»да омади чопмаган Федерико Кьеза Италияга қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» вингери Федерико Кьеза катта эҳтимол билан бўлажак ёзги трансфер ойнасида Италияга қайтади. 28 ёшли футболчи Арне Слот жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, шу сабабли у ватанига қайтиш ниятида.

Журналист Николо Скиранинг берган маълумотларига кўра, футболчининг трансферига А Сериянинг иккита клуби қизиқиш билдирмоқда, бироқ уларнинг номлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Бундан олдинги трансфер ойналарида «Ювентус» ва «Фиорентина»нинг собиқ юлдузини Италиянинг деярли барча гранд клублари билан боғлашган эди.

Кьеза жорий мавсумда «Ливерпуль» сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали Федериконинг трансфер баҳосини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:20, 17.05.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик