Кириш Регистрация

Хаби Алонсонинг «Челси»даги илк трансфер нишони маълум

Баҳо:
+ | -

«Челси» клуби янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида таркибни кучайтиришни ҳозирданоқ режалаштирмоқда. Испаниялик мутахассиснинг тайинлангани ҳақида яқин вақт ичида расман эълон қилинади.

Журналист Бен Жейкобснинг берган маълумотларига кўра, Лондон гранди раҳбарияти таркибга икки-уч нафар «тайёр» ва тажрибали футболчиларни жалб этишни мақсад қилган. Клубнинг устувор мақсадларидан бири сифатида ҳали ҳам «Астон Вилла» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерс кўрилмоқда, шунингдек, «кўклар» чап қанот ҳужуми учун креатив футболчи билан кучайиб олмоқчи. Марказий ҳужумчи сотиб олиш эҳтимоли ҳам анча юқори, бироқ бу трансфер жамоани тарк этадиган футболчиларнинг сотилишига боғлиқ бўлади.

Мавжуд маълумотларга кўра, Алонсо «Челси»нинг трансфер ишларида фаол иштирок этади.

Киритилди: 10:50, 17.05.2026.
Ўқилди: 1251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик