Кириш Регистрация

Луис Энрике «ПСЖ» дарвозабони Шевальенинг келажаги ҳақидаги саволга мавҳум жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» устози Луис Энрикега франциялик дарвозабон Люка Шевальенинг жамоадаги келажаги борасида савол берилди.

Матбуотда посбоннинг етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Шевальенинг «ПСЖ»да келажаги борми? Ҳар куни бизни янги синов кутиб туради. Жамоадан муҳимроқ ҳеч нарса йўқ. Индивидуал ҳолат ҳеч қачон умумий манфаатдан устун бўла олмайди. Биз бор эътиборимизни шунга қаратганмиз», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Lequipe нашри.

Аввалроқ, Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Шевальега қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди. 2025/2026 йилги мавсумда франциялик дарвозабон 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 28 та гол ўтказиб юборди. Қуруқ ўйинлар сони эса 10 тани ташкил этди.

Киритилди: 10:52, 17.05.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик