Кириш Регистрация

Ўзил «Реал»даги ўринбосари ким эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» ва Мадриднинг «Реал» клублари собиқ футболчиси Месут Ўзил «қироллик клуби»даги ўринбосари ким эканлигини айтди. У туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гюлерни алоҳида эътироф этди.

«Гюлер — Мадриддаги менинг ворисим. Ўйлайманки, бу йигит мендан кўра анча катта муваффақиятларга эришади. Унинг ўйинини томоша қилиш менга завқ бағишлайди. У бундан ҳам кучлироқ бўла олади», — дея собиқ футболчининг сўзларини ижтимоий тармоқлардаги Madrid Xtra аккаунти келтиради.

21 ёшли Гюлер 2023 йилнинг ёзидан буён Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Туркиялик ярим ҳимоячининг «қаймоқранглилар» билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Transfermarkt портали экспертлари ушбу ярим ҳимоячининг бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:35, 17.05.2026.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик