Кириш Регистрация

Гвардиола: «Манчестер Сити»ни ёрқин келажак кутмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги финалида «Челси» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг клубнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Шанба куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган учрашув тақдирини 71-дақиқада Антуан Семеньо томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

«Манчестер Сити»ни порлоқ келажак кутмоқда. Мен йигитларни яхши биламан, уларнинг клубга ва ўз ишига қанчалик содиқ эканликларидан хабардорман. Яқин йилларда ҳам муваффақиятларга эришишда давом этишимизга мутлақо ишонаман», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report нашри.

Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Бош мураббий шартнома муддатини охиригача етказиб қўйиш нияти борлигига бир неча бор шама қилган бўлса-да, бироқ унинг шу ёзда жамоадан кетиши ҳақида тарқалган миш-мишларни ҳозирча расман ва аниқ рад этгани йўқ.

Киритилди: 11:46, 17.05.2026.
Ўқилди: 1142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик