Кириш Регистрация

Фабрегас жамоаси ЕЧЛ йўлидаги муҳим ўйин олдидан Нико Пасни йўқотди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати якунишига икки тур қолганида ҳам ҳали ҳамон Чемпионлар лигаси ҳудудидан (кучли тўртликдан) жой олишга даъвогарлик қилаётган «Комо» таркибида жиддий йўқотиш қайд этилди.

Испаниялик мутахассис Сеск Фабрегас бошқараётган клуб ўз таркибидаги асосий юлдузлардан бири — ҳужумчи Нико Пасни йўқотди. Фабрегаснинг аниқлик киритишича, футболчининг тиззасида муаммолар юзага келган. Бу ҳолат «Комо»нинг турнирдаги ўз вазифаларини ҳал қилиб бўлган «Парма»га қарши кечадиган баҳсдаги имкониятларини сезиларли даражада пасайтириши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Пас жорий мавсумда Италия чемпионатида 12 та гол уришга улгурган эди — бу клубда Анастасиос Дувикасдан кейинги иккинчи энг яхши кўрсаткичдир. Айни пайтда Италия шимоли вакили бўлган ушбу клуб А Серия турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:15, 17.05.2026.
Ўқилди: 601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик