Кириш Регистрация

«У муваффақиятнинг муҳим бўлаги»: Кэррик «МЮ»нинг трансфер мақсади ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон ҳақида ўз фикрини билдирди. 23 ёшли футболчи «қизил иблислар»нинг трансфер нишонларидан бири ҳисобланади.

«Ўрмончилар»га қарши кечадиган учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида манкунианликлар устози хавбек борасидаги саволга жавоб қайтарди.

«У жуда яхши ҳаракат қилмоқда. «Ноттингем Форест» жуда хавфли ва иқтидорли жамоага эга, Андерсон эса унда муҳим рол ўйнайди, у кўп нарсага қодир. Улар ажойиб мавсумни ўтказишди ва Европа Лигаси финалига чиқишига бир баҳя қолди. Кўриниб турибдики, ушбу футболчи муваффақиятнинг муҳим бўлагидир», — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради UtdDistrict нашри.

Эллиот Андерсоннинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 60 миллион еврони ташкил этади. Аввалроқ, инглиз футболчиси учун курашда «Манчестер Сити» асосий фаворит сифатида тилга олинаётган эди.

Киритилди: 12:23, 17.05.2026.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик