«Бавария» мавсумни 122 та гол кўрсаткичи билан якунлади.
Бундеслиганинг сўнгги туридан ўрин олган учрашувда мюнхенликлар «Кёльн» жамоасини 5:1 ҳисобида тор-мор этишди. Шу тариқа, Европа топ-лигаларининг бутун тарихдаги рейтингида «Бавария» иккинчи ўринни эгаллади — фақатгина 1947/48 йилги мавсумда 125 та гол урган «Торино» клуби улардан юқорида жойлашган.
Бу ерда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳат шундаки, ўшанда Италия жамоаси 40 та учрашув ўтказган, Германия олий дивизионида эса атиги 34 та тур мавжуд. Энг кўп гол урган жамоалар рўйхатида Мадриднинг «Реал» (2011/12 йилги мавсумда 121 та гол ва 2014/15 йилги мавсумда 118 та гол) ҳамда «Милан» (1949/50 йилги мавсумда 118 та гол) клублари мюнхенликлардан ортда қолиб кетди.













