Кириш Регистрация

Жеррард Салоҳнинг шов-шувли баёнотидан ҳайратда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпул» клубининг собиқ сардори Стивен Жеррард жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ижтимоий тармоқларда қолдирган баёнотига муносабат билдирди.

Англия Премьер-лигаси доирасида «Астон Вилла»дан қабул қилинган мағлубиятдан (2:4) сўнг, мисрлик футболчи рақиблар яна қўрқиши учун жамоа ўз «ҳужумкорлик ритмини» тиклаши кераклигини ёзиб қолдирган эди.

«Бу жуда қизиқ ва кутилмаган ҳолат. Салоҳ деярли ҳеч қачон омма олдида бундай чиқишлар қилмайди, айниқса, бу турдаги хабарларни эълон қилмасди», — деди Жеррард TNT Sports эфирида.

Мерсисайдликлар собиқ сардорининг таъкидлашича, Салоҳнинг ушбу баёнотни айнан мавсум якуни арафасида ва клубдан кетиши кутилаётган бир пайтда эълон қилгани шубҳали.

«Бу бош мураббий ва штаб манзилига йўлланган анча қаттиқ хабар ҳисобланади. Шу ўринда савол туғилади: Салоҳ бу гапларни фақат ўз номидан айтдими ёки у бутун кийиниш хонасидаги кайфиятни ифодалаяптими?» — дея қўшимча қилди эксперт.

Маълумот учун, АПЛ турнир жадвалида «Ливерпул» 59 очко билан 5-ўринда бормоқда. Кучли тўртликка кириш имкониятини йўқотган жамоани 55 очко тўплаган ва захирасида битта ўйини бор бўлган «Борнмут» таъқиб қилмоқда.

Киритилди: 12:39, 17.05.2026.
Ўқилди: 1046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик