Кириш Регистрация

«Ливерпуль» «Бенфика» вингерини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Бенфика»нинг чап қанот вингери Андреас Шельдеруп фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Журналист Педро Алмейданинг маълумотига кўра, 21 ёшли норвегиялик футболчини сотиб олишга «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда.

«Қизиллар» ёш иқтидор эгасининг трансферини шу ёзда расмийлаштириш ниятида. Андреас Шельдеруп 2023 йилда «Норшелланд»дан «Бенфика»га 9 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда вингер Португалия клуби сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. «Transfermarkt» портали Шельдерупнинг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:24, 17.05.2026.
Ўқилди: 712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик