Кириш Регистрация

Кьеллини Влаховичнинг «Ювентус»даги келажаги ҳақида жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клубининг футбол стратегияси бўйича директори Жоржо Кьеллини ҳужумчи Душан Влаховичнинг жамоадаги тақдири ҳақида гапирди.

«Бугунги «Фиорентина»га қарши ўйин Влахович учун «Ювентус» либосидаги охиргиси бўлиб қолмайди, деб умид қиламиз», — дея Кьеллинининг сўзларини келтиради инсайдер Николо Скира.

Душан Влахович 2022 йилда «Фиорентина»дан «Ювентус»га 85 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда сербиялик ҳужумчи туринликлар сафида барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. «Transfermarkt» портали Влаховичнинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:25, 17.05.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик