Кириш Регистрация

Вейналдум АПЛга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Football Insider нашрининг хабарига кўра, ҳозирда «Ал-Иттифоқ» сафида тўп сураётган 35 ёшли нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга кейинги мавсумда АПЛда дебют қиладиган (ёки АПЛга йўлланма олган) «Ковентри» клуби қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби ярим ҳимоячига бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Жоржиньо Вейналдум 2023 йилда «ПСЖ»дан «Ал-Иттифоқ»га 8 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Саудия клуби сафинда барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Вейналдумнинг трансфер қийматини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:19, 17.05.2026.
Ўқилди: 721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик