Кириш Регистрация

«Реал»нинг ёш юлдузи ЖЧ-2026 ни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен бўлажак Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши хавфи остида турибди. Сўнгги пайтларда испаниялик футболчининг жисмоний ҳолати мақтагулик эмас, шу сабабли у «қаймоқранглилар»нинг яқинда «Реал Овьедо» ва «Барселона»га қарши ўтказилган иккита ўйинини ўтказиб юборди.

Diario AS нашри берган маълумотларга кўра, «қизил фурия» бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 21 ёшли футболчини мундиалнинг якуний қайдномасига киритиши сўроқ остида турибди. Марказий ҳимоячи таркибдан ташқарида қолиб кетиши ҳеч гап эмас.

Дин Хёйсен 2025 йилнинг март ойидаги дебютидан буён Испания терма жамоаси сафинда жами 7 та ўйин ўтказган. Жорий мавсумда эса у «Реал» таркибида барча турнирларда 38 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:20, 17.05.2026.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик