Кириш Регистрация

«МЮ» Андерсон учун музокараларни бошлайди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» марказий ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. GiveMeSport нашри берган маълумотларга кўра, «қизил иблислар»нинг 23 ёшли хавбекка бўлган қизиқиши сезиларли даражада кучайган. Клуб яқин вақт ичида футболчининг трансфери бўйича «ўрмончилар» билан расмий музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, «Ноттингем Форест» Андерсонни жамоада сақлаб қолиш учун бор кучини ишга солишга тайёр. Хабар қилинишича, клуб раҳбарияти футболчи учун жуда катта маблағ талаб қилади.

Жорий мавсумда Андерсон барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 4 бор ишғол этди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 16:26, 17.05.2026.
Ўқилди: 756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик