Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Слот "Ливерпуль"нинг муваффақиятсизлигидан сўнг мухлисларга ваъда берди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жорий мавсумдаги муваффақиятсиз натижалар фонида мерсисайдлик мухлисларга мурожаат йўллади.

"Матбуотда ва ишқибозлар орасида кейинги мавсумда ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига ишончсизлик борлигини тушуниб турибман. Аммо, назаримда, улар трансфер ойнаси нималарга қодирлигини ва у бизни қанчалик кучайтириши мумкинлигини паст баҳолашмоқда. Жамоада нималарни яхшилашимиз кераклигини жуда яхши биламиз", — дея Слотнинг сўзларини келтирди инсайдер Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг 37-турида "Ливерпуль" сафарда "Астон Вилла"га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва ҳанузгача Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қила олгани йўқ. Вазият жиддий. Арне Слот шогирдлари сўнгги турда ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади. Ушбу баҳс 24 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Киритилди: 16:32, 17.05.2026.
Ўқилди: 932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик