Кириш Регистрация

Аморим даврида захирада чириган "МЮ" юлдузи бор ҳақиқатни айтди!

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Кобби Майну португалиялик мутахассис Рубен Аморим қўл остида ўйнаган давридаги руҳий ҳолати ва ўша пайтдаги қийинчиликлар ҳақида очиқ-ойдин гапириб берди.

Эслатиб ўтамиз, Аморим "қизил иблислар"ни 2024 йилнинг ноябридан 2025 йилнинг январига қадар бошқарган ва қисқа муддатда жамоани тарк этган эди. Ундан сўнг бошқарув жиловини қўлга олган Майкл Кэррик даврида эса 21 ёшли хавбек қайта туғилди ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, асосий таркибнинг муҳим фигурасига айланди.

"Аморим давридаги воқеалар мен учун ўзимни англаш, ўйинни тушуниш ва сабр қилиш нуқтаи назаридан катта дарс бўлди. Тўғрисини айтаман, ҳатто захирадан майдонга тушмаслик ҳам одамга жуда оғир ботар экан. Аммо оилам ва яқин дўстларим ўша вазиятда мени қўллаб-қувватлаб, тоннел охиридаги ёруғликни кўришимга ёрдам беришди, деб айта оламан", — дея Майнунинг сўзларини келтирмоқда "Sky Sports" нашри.

Маълумот учун, иқтидорли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Англия Премьер-лигаси доирасида 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 16:44, 17.05.2026.
Ўқилди: 2278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик