Кириш Регистрация

Ҳакамларни «коррупция»да айблаган Флорентино Перес жазоланиши мумкин

Баҳо:
+3 | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес Испания ҳакамларининг фаолияти ҳақидаги шов-шувли баёнотларидан сўнг жазоланиши мумкин. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, «қаймоқранглилар» раҳбари устидан Испания ҳакамлар бирлашмаси томонидан Испания Қироллик футбол федерациясининг интизом қўмитасига шикоят йўлланган.

Яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Перес ҳакамлик ҳақида гапира туриб, «коррупция» ва «талончилик» каби ибораларни ишлатган эди. Ташкилотдагилар бундай баёнотлар ҳакамларнинг ҳалоллиги ва холислигини шубҳа остига қўяди деб ҳисоблашмоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Реал» раҳбари учун энг эҳтимолий жазо — 3 минг еврогача бўлган пул жаримаси бўлади. Шу билан бирга, интизом низомида бир ойдан икки йилгача бўлган муддатга дисквалификация қилиш (футболдан четлатиш) имконияти ҳам кўзда тутилган, бироқ бундай вазиятнинг юзага келиши камдан-кам учрайдиган ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:01, 17.05.2026.
Ўқилди: 1003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик