Кириш Регистрация

А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Фиорентина"га ютқазиб, ЕЧЛ зонасидан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 37-турида сенсация қайд этилди. Туриннинг "Ювентус" клуби ўз майдонида "Фиорентина" жамоасини қабул қилиб, кутилмаганда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

"Альянц Стадиум"да кечган баҳсда меҳмонлар таркибида Чер Ндур ҳамда Роландо Мандрагора рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, "бинафшаранглилар"га ўта муҳим ғалабани тақдим этишди.

Ушбу мағлубият туринликларга жуда қимматга тушди. 68 очкога эга бўлиб турган "Ювентус" турнир жадвалида 3-ўриндан нақд 6-ўринга қулади. "Фиорентина" эса 41 очко билан 14-поғонадан жой олган.

24 май куни бўлиб ўтадиган чемпионатнинг сўнгги турида "Ювентус" дербида "Торино" меҳмони бўлса, "Фиорентина" ўз уйида Бергамонинг "Аталанта" клубини кутиб олади.

«ЮВЕНТУС» — «ФИОРЕНТИНА» — 0:2

Голлар: Чер Ндур 34 (0:1), Роландо Мандрагора 83 (0:2).

«Ювентус»: Ди Грегорио, Камбьясо (Тюрам, 69), Келли (Гатти, 81), Бремер, Калюлю, Копмейнерс (Бога, 46), Локателли, Кенан Йылдыз (Миретти, 90), Маккенни, Консейсау (Жегрова, 69), Влахович.

«Фиорентина»: де Хеа, Гозенс (Бальбо, 74), Раньери (Комуццо, 64), Понграчич, Додо, Брешанини (Мандрагора, 64), Фаджоли (Гудмундссон, 64), Ндур, Соломон, Пикколи, Паризи (Харрисон, 32).

Огоҳлантиришлар: Бремер (45) — Понграчич (22), Харрисон (85), Гудмундссон (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:09, 17.05.2026.
Ўқилди: 1118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик