Кириш Регистрация

"ПСЖ" "Барселона" тарбияланувчиси Фермин Лопесни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес фаолиятини Франция Ла Лигасида давом эттириши мумкин. ElNacional.cat нашри тарқатган хабарларга қараганда, "ПСЖ" испаниялик иқтидор соҳибини трансфер қилиш устида жиддий бош қотирмоқда.

Париж гранди ушбу иқтидорли футболчини шу ёздаёқ ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Маълумки, Фермин Лопес "Барселона" академияси маҳсули ҳисобланади. Қизиғи шундаки, футболчи шу йилнинг январь ойидагина "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномасини узайтирган эди ва янги битим 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Шунга қарамай, парижликлар жиддий таклиф билан чиқишга тайёр. Фермин жорий мавсумда каталонияликлар либосида барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига даҳшатли 13 та гол ва 17 та голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди.

Айни дамда Transfermarkt портали Фермин Лопеснинг трансфер баҳосини нақд 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:19, 17.05.2026.
Ўқилди: 1143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик