Кириш Регистрация

Нойер «Кёльн»га қарши ўйинда олган жароҳати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслига доирасидаги баҳсда олган жароҳати жиддий эмаслигини маълум қилди.

Бундан олдинроқ Мюнхен клуби матбуот хизмати 40 ёшли футболчининг чап оёқ болдир мушакларида муаммо юзага келгани ва у маълум муддатга сафдан чиққани ҳақида хабар берган эди. Жамоа сардори Бундеслига доирасида шанба куни «Кёльн»га қарши кечган уй учрашувининг (5:1) 60-дақиқасида захирага олинганди.

«Чап оёғимда ниманидир ҳис қилдим, у ерда болдир мушагим билан боғлиқ муаммо бор эди. Шу сабабли ортиқча таваккал қилишни истамадим ва майдонни тарк этдим.

[Чемионлик байрамидаги анъанавий] пиво ёмғиридан қўрққаним йўқ», — дея кулган ҳолда вазиятга изоҳ берган Нойер.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» жорий мавсумда ҳам Бундеслига чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритди. Тажрибали посбон Мануэль Нойер эса яқиндагина клуб билан амалдаги шартномасини 2027 йилга қадар узайтирган эди.

Киритилди: 18:15, 17.05.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик