Кириш Регистрация

Спаллетти Дуглас Луисга иккинчи имкониятни бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Дуглас Луис «Ювентус»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Gazzetta dello Sport» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, келаётган ёзда «Ювентус» 28 ёшли футболчига янги имконият тақдим этиши мумкин. Аввалроқ Турин клуби Луисни сотиб юбориши кутилганди, бироқ «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти уни жамоада қолдириш ҳақида ўйламоқда.

Таъкидланишича, мураббий Луиснинг «Астон Вилла»даги ижараси давомида кўрсатган ўйинидан ҳайратда қолган. «Астон Вилла» таркибида ярим ҳимоячи барча турнирларда 18 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

«Transfermarkt» портали маълумотларига кўра, Луиснинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 19:36, 17.05.2026.
Ўқилди: 578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик