Кириш Регистрация

Каземиро "Олд Траффорд"да мухлислар билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Каземиро «Олд Траффорд»даги сўнгги учрашувини ўтказди, чунки бразилиялик футболчи мавсум якунида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади. Якшанба куни бўлиб ўтган ва «Ноттингем Форест» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Каземиро баҳс тугашига оз қолганда захирага олинди. Мухлислар бразилиялик футболчини гулдурос қарсаклар билан кузатиб қўйишди.

«Футболчиларга раҳмат, штабга раҳмат, барчага раҳмат. Аммо бу клубдаги энг яхши нарса — бу сиз, азиз мухлисларсиз. Раҳмат», — дея Каземиронинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC.

Каземиро тўрт йил давомида «Манчестер Юнайтед» сафида 160 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва жамоадошларига 14 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринни нақд қилиб улгурган.

Киритилди: 19:38, 17.05.2026.
Ўқилди: 1238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик