Кириш Регистрация

Бастони "Барса"га ўтмайдиганга ўхшайди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Алессандро Бастони жамоада қолиш фикрига тобора кўпроқ мойиллик билдирмоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Барселона» томонидан бўлаётган кучли қизиқишга қарамай, Бастони «Интер»да қолиши мумкин. Сўнгги ҳафталарда футболчининг жамоадан кетиш иштиёқи анча совиди. Яқин вақт ичида Милан клуби раҳбарияти ҳимоячи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Бастони барча турнирларни инобатга олган ҳолда 40 та учрашувда майдонга тушди, иккита гол урди ва ўз ҳисобига олтита маҳсулдор узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 20:51, 17.05.2026.
Ўқилди: 1732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик