Кириш Регистрация

«Реал» «Атлетико»га ўтишга яқин турган ярим ҳимоячини илиб кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо «Реал Мадрид» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Журналист Мигел Серрано берган маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис «қаймоқранглилар» раҳбариятидан «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Жоао Гомешни сотиб олишни сўраган. Бразилиялик футболчи «Атлетико Мадрид»га ўтишга яқин турган эди, бироқ «Реал» хавбекни илиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Жорий мавсумда Жоао Гомеш «Вулверхэмптон» сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:55, 17.05.2026.
Ўқилди: 3085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик