Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

“Барселона”нинг Алваресни сотиб олиш режаси барбод бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Алвареснинг “Барселона”га ўтиши деярли имконсиз ишга айланди. “Кўк-анорранглилар” раҳбарияти ушбу трансферни амалга ошириш устида қанчалик фаол ишламасин, молиявий муаммолар тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, икки клуб ўртасидаги музокаралар “матрасчилар” футболчининг якуний нархини 100 миллион евродан юқори қилиб белгилагунига қадар жуда муваффақиятли кетаётган эди. Бундан ташқари, аргентиналик форвардга Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳам даъвогарлик қила бошлаган. Парижликлар каталонияликлардан фарқли ўлароқ, Мадрид клуби сўраётган суммани тўлиқ тўлашга тайёрлигини билдирган.

“Барселона” трансфер нархини пасайтириш мақсадида келишувга бир нечта футболчиларини қўшишни таклиф қилган. Жумладан, каталонияликлар трансферга Марк Бернал, Фермин Лопес ҳамда Роналд Араухо каби футболчиларни қўшиш вариантларини кўриб чиққан. Бироқ “Атлетико” “Барселона”нинг ушбу таклифига кескин рад жавобини берган.

Мадридликлар Алваресни фақатгина нақд пул эвазига сотмоқчи, бу эса молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётган “Барселона”ни трансфер пойгасидан чиқариб юбориши мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:51, 17.05.2026.
Ўқилди: 4007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5107]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4489]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4390]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3392]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2911]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2682]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2353]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [1875]

Родри операция қилинади [1862]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1795]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик