Кириш Регистрация

Винисиус Ла Лига жорий мавсумидаги 16-голини урди

Баҳо:
+ | -

"Реал" вингери Винисиус Жуниор Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Бразилиялик футболчи учрашувнинг 15-дақиқасида Килиан Мбаппенинг кўкраги билан етказиб берган узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди (1:0, иккинчи бўлим кетмоқда).

Бунгача Винисиус кетма-кет 2 та ўйинда гол ура олмаган эди, ушбу қуруқ сериядан аввал эса у 3 май куни "Эспаньол"га қарши кечган баҳсда (2:0) дубль қайд этганди.

Умумий ҳисобда вингер Ла Лиганинг жорий мавсумидаги 35 та учрашувда 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 23:14, 17.05.2026.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик