Кириш Регистрация

Диего Симеоне "Атлетико"даги келажаги борасидаги миш-мишларга нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ўзининг жамоадаги келажагига оид барча шубҳа-гумонларга чек қўйди.

Аргентиналик мутахассис жамоадаги фаолиятини давом эттиришини шахсан ўзи тасдиқлади. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.

"Тўғрисини айтсам, мен аллақачон кейинги мавсум ҳақида ўйлаяпман. Мен қоламан ва ҳозирда бор фикру хаёлим янги мавсумга айнан қандай тарзда ёндашиш билан банд", — деди Диего.

Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Испания ОАВларида "Эль Чоло"нинг "матрасчилар" бошқарувида камида яна бир йил қолиш эҳтимоли 95 фоизга баҳоланаётган эди. Эндиликда ушбу прогнозлар мураббийнинг ўз баёноти билан расман тасдиқланди.

Киритилди: 23:23, 17.05.2026.
Ўқилди: 877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик