Кириш Регистрация

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Лига 1 нинг сўнгги тури доирасида «Париж» клубига қарши кечган ўйинда жароҳат олди. 29 ёшли футболчи дербининг 27-дақиқасидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди — унинг ўрнини Гонсалу Рамуш эгаллади. Учрашув Луис Энрике шогирдларининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши кечадиган Чемпионлар лигаси финалига икки ҳафтадан кам вақт қолаётгани сабабли, Дембеленинг жароҳати жиддий хавотир уйғотди. Бироқ Canal+ нашрининг хабарига кўра, форвард учун қайғуришга ҳеч қандай асос йўқ: бош мураббий уни захирага олиб, шунчаки таваккал қилмасликни лозим топган. «Олтин тўп» соҳибининг «канонирлар»га қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушишига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.

Чемпионлар лигаси ғолиби 30 май куни аниқланади. Ушбу учрашув Будапештда бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:32, 18.05.2026.
Ўқилди: 2692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик