«Сандерленд» шарафини ҳимоя қилаётган нидерландиялик дарвозабон Робин Руфс Англия Премьер-лигасининг иккита клуби қизиқишлари доирасида турибди. Бу ҳақда The Sun нашри журналистлари хабар бермоқда.
Манбага маълум бўлишича, Лондоннинг «Челси» ва «Ливерпуль» клублари дарвозабонни ўз сафларига қўшиб олишни исташмоқда. Эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 60 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Робин «қора мушуклар» сафини ўтган йилнинг ёзида тўлдирган эди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2030 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Жорий мавсумда Руфс 36 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол ўтказиб юборди. 11 та баҳсда эса нидерландиялик посбон ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди













