Кириш Регистрация

Гризманн: «Атлетико» сафида Чемпионлар лигаси ва Ла Лигани юта олмаган бўлсам-да, бундан муҳимроқ нарсалар бор»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоа мухлислари билан хайрлашди. Якшанба куни франциялик футболчининг «матрасчилар» сафида ўз майдонидаги хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди ва унда у голли узатмани амалга ошириб, жамоасининг «Жирона» устидан қозонилган ғалабасига (1:0) ҳисса қўшди.

«Мен «Атлетико»га Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба тақдим эта олмадим, аммо бугун оқшом содир бўлган воқеа мен учун совринлардан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эга. Сизларнинг менга бўлган муҳаббатингизни бир умр ёдимда сақлайман», — дея 35 ёшли футболчининг мухлисларга йўллаган мурожаатидан иқтибос келтирмоқда Atletico Universe нашри.

Антуан Гризманн мавсум якунланганидан сўнг «Орландо Сити» футболчисига айланади. Форварднинг МЛС клубига ўтиши шу йилнинг март ойи охиридаёқ расман тасдиқланган эди.

Киритилди: 12:15, 18.05.2026.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик